tgindex
Bayonot.uz

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз. Реклама учун: @bayonot_adv_bot

Последний пост
15:00
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
26
Всего постов
35
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
8 838
−197 за 5 дн.
Сутки
−201
−2,22%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 527
27 постов
Вовлечённость
39,9%
к подписчикам
Постов в день
3,7
всего 35
Упоминаний
17
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
3 023
1/48двое суток
3 464
1/72трое суток
3 736

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 15:00328114

    Тила тилагингни Андижон вилояти ҳокимм Шуҳратбек Абдураҳмонов оммавий тадбирларнинг бирида саҳнага чиққан Мухлиса исмли қизалоққа «Тила тилагингни», дея мурожаат қилди. Бу имкониятдан унумли фойдаланган қизалоқ ота-онасини Ҳаж зиёратига юборишни сўради. Вилоят ҳокими эса ҳеч иккиланмай, ушбу илтимосни ўн кун муддат ичида ҳал этишга сўз берди. Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, қизалоқнинг танлаб олинишига унинг байрамдаги самимий ва шўх рақси сабаб бўлган. Бундан ташқари, ҳоким андижонликлар учун бепул оммавий сайиллар мунтазам ўтказилишини, барча молиявий харажатлар бюджет ҳисобидан ёпилишини билдирди. “Менинг ҳалқим, андижонликлар мазза қилиб дам олсин, чарчоғини чиқарсин, ўйнасин, кулсин. Пулни эса мен қилиб бераман”, деган Абдураҳмонов.  @Bayonotuz

  • 12:511 209136

    Автобусларда бир неча бор йўлкира тўламай юрганларга жарима миқдори 10 баравар оширилиши мумкин Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сонли қарорида тегишли идораларга чиптасиз юрганлик учун жарима жазосини кучайтириш бўйича таклиф бериш вазифаси юклатилган. Бугунги кунда тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилган. Таклифлар шундан иборатки, биринчи маротаба йўл ҳақини тўламаганлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, яъни бу 1 сентябрдан 220 минг сўм, такроран содир этилса, бир баравари, яъни 440 минг сўмгача жарима жазоси белгиланмоқда. Муҳаммаджон Қаҳҳоров, Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси директори Муҳаммаджон Қаҳҳоров 🔴Эслатиб ўтамиз: амалдаги тартибга кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг 10 дан бир қисми (бугунги кунда 41 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. @Bayonotuz

  • 10:422 0052714

    Мандат чиққач, сертификатлар туфайли баллар кескин кўтарилиб кетгани ҳақида баҳслар кўпайди. Сертификатни 3 йил муддатга эмас, фақат тест топшириладиган йил учун яроқли қилиш, танланган фан бўйича тест саволларининг фақат ярмига балл бериш (айтайлик, 30 та саволнинг 15 таси, мажбурий блокда 5 таси) таклифига нима дейсиз? Ёки сертификатлар ҳозиргидек қолавериши керакми? Унга ҳам тестга тайёрлангандек тайёргарлик кўриб олинаяпти. Бирор жойда текинга тарқатилаётгани ёки сотиб олинаётгани йўқ. Шуҳрат Шокиржонов, журналист @Bayonotuz

  • 08:572 075306

    Ишга таксида келдим. Ҳайдовчининг асаби таранг, тинимсиз уф тортиб, йўлдаги бошқа ҳайдовчиларга бақириб, сигнал чалиб кетарди. Охири бўлмади, ёрилди: "Ўғлимни ўқишини деб асабийлашяпман. У десам, бу дейди, бу десам, у дейди. Тарихга ёки психологияга кир, дедим, транспортнийга кираман дейди. Ҳозирги ёшлар ўзи нима хоҳлашини билмайди. Тарихини, кимлигини билмайди. Бир куни биттасидан "Лой жанги" ҳақида сўрасам, жавоб беролмади, яна биттасидан Ҳумо қуши ҳақида сўрадим, бу қуш Қашқадарё тоғларида яшайди, деб айтди. Кулайми, йиғлайми?" Safar телеграм каналидан @Bayonotuz

  • 06:582 229267

    2030 йилгача ҳамма талабалар эҳтиёжини қондирадиган даражада ётоқхоналар қуриб битказилади 2030 йилгача ҳамма талабалар эҳтиёжини қондирадиган даражада ётоқхоналар қуриб битказилади. Бинолар давлат-хусусий шерикчилик асосида қуриляпти. Ҳозирги кунда жами талабаларимизнинг камида 20 фоизи кундузги таълимда ўқийди ва вилоятлардан келган. Уларни ётоқхоналарга жойлаштириш имкониятимиз бор. Бошқалари эса ижарада туради ва ижара ҳақининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Шунинг учун ҳозир ётоқхонада турса ҳам, ижарада турса ҳам бир хил харажат кетади. Қўнғиротбой Шарипов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири @Bayonotuz

  • 15 авг.2 8665516

    Бугунги кунда айнан ойнасини қорайтирган ҳайдовчи ўта хавфли инсон ҳисобланади. Сабаби, жаримасини биласиз, БҲМнинг нақд 25 баравари. Қарама қарши ҳаракатланганлик, маст ҳолда автомобиль бошқариш, қизил чироқда ўтишда ҳам бунча эмас жарима миқдори. Гарчи бу қоидаларнинг бузилиши ўлимга олиб келиши мумкин. Камолиддин Абдумаликович, адвокат @Bayonotuz

  • 15 авг.2 6412325

    Тошкент ҳокимини ўйлантириб қўйган қарор қайси? Тўлиқ интервью: https://www.youtube.com/watch?v=umFaXO2XyKA @Bayonotuz

  • 14 авг.2 6285921

    Ҳозир янги университет очишга эҳтиёж йўқ Ҳозирда мавжуд университетларимиз сиғими меҳнат бозоридаги барча эҳтиёжни қоплашга етарли. Мана, 56,7 баллдан юқори олганлар олий таълимга киряпти. Бугун 256 мингдан кўпроқ талаба-ёшларимиз бор. Бор университетларимизнинг сиғими буни таъминлаб бера олади. Бугунги кунда яна университет очишга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки янги очилаверса, сифатсиз таълим берадиган университетлар кўпайиб қолиши мумкин. Бизга университетлар жой тўлиб бўлгандан кейин, ҳалиги 56,7 баллдан паст олган ёшларни мажбурлаб ўқитиш учун керак эмас. Қўнғиротбой Шарипов, Oлий таълим, фан ва инновациялар вазири @Bayonotuz

  • 14 авг.2 764288

    Афғонистонга электр энергияси экспорт қилиш ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин амалга оширилади Афғонистонга электр энергияси Ўзбекистонда ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин етказиб берилади. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Хўжаев маълум қилди. “Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажми ички талаб тўлиқ қондирилганидан кейин қоладиган қисми ҳисобидан таъминланади”, деб таъкидлади у. Вазир мавсумий электр энергияси ортиқчалиги юзага келишини, яъни, қуёш ва шамол электр станциялар юқори қувват билан ишлаган вақтда ҳосил бўлган ортиқча қувватларни экспорт қилиш ҳисобига каттароқ иқтисодий самара олиш мумкинлигини айтди. @Bayonotuz

  • 14 авг.3 0003717

    Пенсионерлар жамиятда энг аҳволи оғир кишилар бўлиб қоляпти Aксарият ўзбекистонликлар ўз даромадидан қониқмайди ва хорижга интилади. Бундан ташқари, пенсионерлар жамиятда энг аҳволи оғир кишилар бўлиб қолмоқда. Айниқса, ҳаёти чорвага боғланиб қолганларда вазият оғир. Масалан, узоқ йиллардан бери Жиззахда маош кам ва бу давомий. Сабаби – жиззахликлар савдо-сотиқни яхши билмайди, кўпчилиги чорвага боғланиб қолган. Чорва эса йилига бир марта болалайди, вазият қолган ҳудудларга қараганда оғирроқ. Маҳмуд Йўлдошев, жамиятшунос @Bayonotuz

  • 14 авг.3 1456858

    Шанба, якшанба ишга чиқмаларинг, соат 18:00 дан кейин уйга кетларинг Шавкат Умрзоқов, Тошкент шаҳар ҳокими @Bayonotuz

  • 14 авг.3 2257529

    Руслан Давлетов фақат бу пиво фестивали ҳақидаги гап эмас Руслан Давлетов — бу пиво фестивали ҳақидаги гап эмас. У — Ўзбекистоннинг собиқ адлия вазири, тизимни шунчаки «қайта йиғиб чиққан» раҳбар эмас, балки ўз билими, тажрибаси ва шахсий саъй-ҳаракатлари билан бир қатор муҳим, тизимли ислоҳотларни амалга оширган инсон. Бугун эса сиз ҳам, биз ҳам ана шу ислоҳотларнинг натижаларидан йиллар давомида фойдаланиб келяпмиз. Айнан унинг раҳбарлиги даврида «ягона дарча» марказлари жорий этилди. Бу орқали маълумотнома, ҳужжат ва паспорт олиш каби оддий хизматлардаги маиший коррупция учун замин кескин қисқартирилди. Нотариал тизими ислоҳ қилиниб, битимларни рақамли шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилди. Адлия вазирлиги тизимида аёлларни раҳбарлик лавозимларига илгари суришга алоҳида эътибор берилди. Қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш ташаббусларидан бири ҳам айнан унинг номи билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам пабликларда тарқалаётган салбий фикрларга, инсоннинг обрўси билан ўйнашга жим қараб тура олмайман. Шунчалик катта ислоҳотларга ҳисса қўшган инсоннинг йиллар давомида қилган ишларини бугунги арзимас ва бирёқлама гап-сўзлар билан йўққа чиқариш — адолатдан эмас. Ҳеч бўлмаса, холис ва виждонан ёндашиб, унинг қилган ишларига муносиб баҳо бериш керак. Азиза Умарова, иқтисодчи, блогер @Bayonotuz

  • 13 авг.3 4856812

    “Фаҳш сўзлар билан қўшиқ айтаётганлар ўғил-қизидан уялмайдими?” Анвар Собиров айрим вайнер ва хонандаларга дакки берди. @Bayonotuz

  • 12 авг.3 5177315

    Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз Бу ўзимнинг ташаббусим. Йиғилиш охирида агар айтилган вазифаларни бажармасаларинг, шунақа қилинади, деб айтганман. Лекин бу ҳеч қаерда жорий қилинмади. “Шармандали маҳалла” деган баннер ёпиштирилиб, яна ўша заҳоти кўчириб олиб кетилган. Фақат ижтимоий тармоққа чиқариш учун видеога олинган. Лекин бирорта хонадонга, бирорта маҳаллага осмаганман. Шунақа бўлади деган мақсадда илиб, кўрсатиб, яна қайтариб олиб қўйганмиз. Мен туман ҳокими сифатида ўзимнинг туманимни, ўзимнинг хонадонимни бунақа тарзда олиб чиқиш ўзимга ҳам сал нотўғри бўлади. Менинг мақсадим маҳалла еттилигини шарманда қилиш эмас. Уларни қўллаб-қувватлаш, кўтариш, бошини бирлаштириш. Ҳамма ҳар хил талқин қиляпти буни. Лекин ўша талқин қилаётганлар бир кун келиб ҳоким бўлиб, халқ билан ишласа, вазиятни тушунади. Биз кимнингдир уйига тазйиқ билан кириб эмас, тушунтириб тарғибот қилдик. Буни ташвиқотнинг битта кўриниши деб қабул қилишса, менимча, тўғри талқин бўлади. Балки сал қўполроқ бўлиб кетган бўлиши мумкин, буни тан оламан. Балки қайсидир жойда сал қўполлашиб кетгандирман. Беайб парвардигор. Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз. Тўғри йўлда бўлсак, тўғримиз, деб ишимизни давом эттирамиз. Чиноз ҳокими Шерзод Салихов “Шармандали маҳалла” ёзувини ёпиштириш топшириғи бўйича изоҳ берди. @Bayonotuz

  • 12 авг.3 5065714

    Тадбиркордан миллиард ундирамиз, лекин бюджетга атиги 10 фоиз тушадими? Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида қонун ташаббускорларига принципиал эътироз билдирилди: МЖтКда шаҳарсозлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор. Нега яна алоҳида миллиардлик молиявий санкция керак? Санкция нега 1,1 миллиард сўмдан бошланади? Нега бу маблағ суд қарорисиз, инкассо орқали тадбиркорнинг ҳисобварағидан тўғридан-тўғри ечиб олиниши керак? Бу саволларга аниқ ҳуқуқий асос бўлиши шарт. Энг қизиғи, ундирилган маблағнинг 10 фоизи Инспекцияга, 10 фоизи Солиқ қўмитасига, 10 фоизи маҳаллий бюджетга, 10 фоизи ҳудудий инвестиция компанияларига, 60 фоизи эса махсус ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилмоқда. Ноқонуний қурилишга қарши курашиш керак. Аммо назорат органини санкциядан манфаатдор қилиш, тадбиркорни миллиардлик тўлов билан синдириш ва судни четлаб ўтиш - ҳуқуқий ечим эмас. Зуҳриддин Мавлонов, депутат @Bayonotuz

  • 12 авг.3 289807

    “Сени ҳам даволашади” Тармоқларда тарқалган шу видео остида одамлар “Қосимов ҳақ, барака топсин”, дея алқашибди. Мен эса бу мавзуда гапирган фақат Қосимов эмас, энг каттадан энг кичиккача ҳамма гапирган ва улар ҳам ҳақ эди, дейман. Ҳа, бу мавзуда ҳамма гапиради, бу — бутун давлатчилик ва миллатчилик муаммоси, лекин масала шундаки, ечим йўқ-да. Умуман, неча йиллардирки, бу мавзуда қайси бир амалдор гапирмасин, бу чиқиш навбатдаги ва фақат ярим соатликкина муҳокама мавзусилигича қолиб кетмоқда. Менга шундай туюладики, бу мавзудаги ҳар қандай баланд минбардан қилинган энг танқидий чиқишдан кейин Темир йўл эгалари-ю кураторлари маза қилиб кулишади ва шундай дейишади: “Сени ҳам даволашади”. Илёс Сафаров, журналист @Bayonotuz

  • 12 авг.3 391308

    ⚡️@Bayonotuz эълон қилган пост юзасидан расмий муносабат берилди Кадастр агентлиги матбуот хизматининг @Bayonotuz’га маълум қилишича, муаллиф Алишер Назар билан телефон орқали суҳбат ўтказилиб, буюртма-аризасининг рақами олинган. “Ариза мутахассислар томонидан ўрганилганида, фуқаро М.Г. my.gov.uz орқали жорий йилнинг 29 июль куни соат 20:30 да тураржой объектларининг кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза юборилган маълум бўлди. Мазкур ариза шу куннинг ўзида соат 22:16 да бош муҳандис томонидан ижрога қаратилган ҳамда соат 22:20 да муҳандисга ижро учун юборилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига мувофиқ, турар-жой объектларига кадастр паспортини шакллантириш муддати 8 иш куни этиб белгиланган. Шунингдек, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги 2022 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-803-сон Қонунининг 43-моддасига мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 10 күн этиб белгиланган. Кадастр паспортини шакллантириш учун белгиланган 8 иш кунлик муддат 2026 йил 10 август куни якунланган, бироқ кадастр паспорти шакллантирилгандан сўнг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган 10 календарь кунлик муддатни ҳисобга олганда, мазкур хизмат бўйича умумий муддат 2026 йил 20 август куни якунланади, дейилади хабарда. @Bayonotuz

  • 12 авг.3 409198

    Боламни сотиб, уй олмоқчи эдим Самарқанд вилоятида 2 ёшли қизини 5 минг долларга сотишга уринган аёл 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. “Ижарама-ижара юриб, сарсон бўлишдан чарчагандим. Айни ўша пайтда уй сотиб олишни режалаб юргандим. Бироқ бунинг учун пул керак эди. Б.нинг кутилмаган таклифини эшитиб, мақсадимга эришиш учун имконият пайдо бўлганидан қувониб, рози бўлдим. Улар қизим учун 5 минг доллар беришадиган бўлишди. Шундан 3 минг долларини эртаси куниёқ, қолган 2 минг долларини эса болани уларнинг номига расмийлаштирилгандан кейин оладиган бўлдим”, деди М.Ш. ўз кўрсатмасида. @Bayonotuz

  • 12 авг.4 0657251

    Умуман шароит йўқ, қандай одам ташияпсан бу поездларда? Темир йўлда умуман шароит йўқ. Вагонга минган одам Тошкент боргунча касал бўлиб қолади. На совитиш тизими ишлайди, на шароит бор. На билет бор, на вокзалда шароит бор. Термиздан Сариосиёга қатнайдиган поездларда одам ташиб бўлмайди. Транспорт прокурори, томошабин. Эй оғайни, мансабдор одам обрўни меҳнат билан олади. Умуман шароит йўқ, қандай одам ташияпсан унда? Одамларни ташияпсанми, пулини оляпсанми, текинми? Нимага транспорт прокурори томошабин? Нима учун қонун устуворлиги таъминланмайди бу ерда? Нима учун чора кўрилмайди? Транспорт бошқарма қаерга қарайди? Авиабилетларда умман шармандалик. Нарх икки баравар бўлиб кетган, Монополия деган ташкилот томошабин. Қандай боради камағал одамлар, билет нархини қараб бўлмайди, умуман таниш-билишсиз билет олиб бўлмайди. Президентимиз темир йўлдан юриб қанча эътироз қилди? Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов поездлар шароити ва авиабилетлар нархини кескин танқид қилди @Bayonotuz

  • 11 авг.5 0196431

    Калламиз ишламаса ҳам фарзандларимиз билан бирга дарс қилишимиз керак Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов болаларни ўқитиш ҳақида @Bayonotuz