tgindex
«ПсихоБлог»

«ПсихоБлог»

Статистика
@psixobloguzузбекский

Садриддин Шамс блоги Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз Консультация учун: @psixokonsul Мурожаат учун: @broalterego

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
6
Всего постов
26
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
3 016
0 за 3 дн.
Сутки
+4
+0,13%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 547
26 постов
Вовлечённость
51,3%
к подписчикам
Постов в день
0,9
всего 26
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
560
1/48двое суток
641
1/72трое суток
692

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 10 йил олдин шу кунда мандат чиққан ва мен талаба бўлгандим. Жуда қаттиқ ўқирдик, тайёрланардик. Соат 7:30да дарс бошланиб 18:00да тугарди. Устозларимиз биздан зўр бўлмасанг ўқишга киролмайсан чунки бункерда/телефонда биз ўтирамиз дейишарди. Кирсам кирдим йўқса Россияга ишлашга кетардим. Чунки бошқа иложимиз йўқ эди. Қаттиқ стресс даврлари эди. Ҳозирги ёшларга бу стресснинг 100 дан бири ҳам йўқ. Ярим бет китоб ўқиса, ухлаб қолади. Биз китобларни ютардик. Нуқта вергулигача ёдлардик. Ҳозирги авлод бахтли анча. Бизчалик ижтимоий босим кўрмаган) Бу гаплар ёшларга фантастикадек туюлади🥲

  • видео или голосовое, без подписи

  • 13 авг.628из .

    Bitta tanishim matbuotga ishlardi aytgandiki gazetaga burjlar haqida aqlimizga kelgan narsalarni yozamiz degandi😂🤦‍♀🤦‍♀

  • видео или голосовое, без подписи

  • «Ўзбек қизлари пулпараст, америкалик қизлар эса камтарми?» Яқинда икки ўзбек блогернинг сўровномасига кўзим тушди. Бири Ўзбекистонда ўзбек қизларидан: «Турмуш ўртоғингиз ойига қанча даромад топиши керак?» — деб сўраяпти. Жавоблар эса турлича: 20 миллион сўм, 50 миллион сўм, 20 минг доллар... Иккинчи блогер эса худди шу саволни АҚШдаги қизларга бераяпти. Уларнинг жавоблари эса бутунлай бошқача: «Мен учун асосийси — у топаётган пул миқдоридан ўзи қониқиши ва бахтли бўлиши». «Менга қанча топиши қизиқ эмас». Бир қарашда жуда осон хулоса чиқариш мумкин: «Қаранг, ўзбек қизлари пулпараст экан. Америкалик қизлар эса пулга қизиқмас, камтар ва содда экан». Лекин менимча, масала бунчалик оддий эмас. Чунки бир хил саволга берилган жавобни тушуниш учун фақат жавобнинг ўзига эмас, ўша жавоб ортида турган ҳаёт тарзига ҳам қараш керак. Агар никоҳда вазифалар тенг тақсимланмаса, даромад нима учун муҳим бўлиб қолади? Тасаввур қилинг. Аёл турмушга чиққач уй ишларини қилади; овқат тайёрлайди; уйни тозалайди; фарзанд туғади ва уни тарбиялайди; боланинг таълими, соғлиги, кийими-кечаги билан шуғулланади; кўп ҳолларда қайнона-қайнотанинг хизматини ҳам қилади; эрнинг қариндошлари билан муносабатларни сақлашда ҳам асосий юк унинг зиммасида бўлади. Энди шу аёлдан «Эрингиз қанча пул топиши керак?» деб сўрасангиз, у рақам айтса, буни дарҳол «пулпарастлик» деб баҳолаш қанчалик адолатли? Чунки у эҳтимол фақат пулни эмас, ўзи кўтариши керак бўлган улкан масъулиятнинг компенсациясини тасаввур қилаётгандир. Агар эркак уй-рўзғорда, фарзанд тарбиясида ва бошқа мажбуриятларда тенг шерик бўлмаса, аёлнинг: «Унда ҳеч бўлмаса оила учун етарли даражада молиявий масъулият бўлиши керак» деган талаби табиий равишда кучаяди. Иккинчи томонда эса бутунлай бошқа келишув бўлиши мумкин Масалан, эр-хотин муносабатида уй ишлари — икковининг иши; фарзанд тарбияси — икковининг масъулияти; карьера — икковининг шахсий танлови; молиявий қарорлар — икковининг қарори; уйдаги эмоционал меҳнат — икковининг зиммасида. Бундай муносабатда аёлнинг: «У қанча топиши менга қизиқ эмас. Асосийси, ўзи қилаётган ишидан қониқсин» дейиши осонроқ тушунилади. Чунки бу ерда аёл эркакнинг даромади эвазига ўзининг бутун ҳаётини хизматга айлантириши керак эмас. Унинг ҳам касби бор. Унинг ҳам даромади бўлиши мумкин. Унинг ҳам шахсий мақсадлари бор. Уйдаги ишлар ҳам фақат унинг «аёллик вазифаси» сифатида қаралмайди. Шунинг учун эрнинг даромади никоҳдаги аёлнинг қадрини ўлчайдиган асосий мезон бўлмай қолиши мумкин. Шунинг учун рақамнинг ортида «пул» эмас, «ҳаёт модели» турган бўлиши мумкин. Ўзбекистондаги қиз «Эрим ойига камида 20–30 миллион топса яхши бўларди» деганида, балки: «Мен турмуш қурганимдан кейин зиммамга тушадиган масъулиятлар жуда кўп бўлади. Шунинг учун эрим ҳам оила олдида жиддий масъулиятни ўз зиммасига олишини хоҳлайман» деган маънони назарда тутаётгандир. Америкадаги қиз: «Менга қанча топиши қизиқ эмас» деганида эса: «Мен унинг қанча топишини эмас, биз бир-биримизга қандай шерик бўлишимизни муҳим деб биламан» деган муносабатни ифодалаётган бўлиши мумкин. Албатта, бу икки жамиятдаги барча аёллар шундай ўйлайди, дегани эмас. АҚШда ҳам даромадга катта аҳамият берадиган аёллар бор. Ўзбекистонда ҳам пулни асосий мезон деб билмайдиган аёллар жуда кўп. Шунинг учун блогерларнинг кўчада ўтказган бир нечта сўровномаси асосида бутун бир жамият аёлларига: «пулпараст» ёки «камтар» деган тамға қўйиш тўғри эмас. Энг қизиғи эса бошқа савол. Биз кўпинча: «Аёл эридан қанча пул топишини кутиши керак?» деб сўраймиз. Лекин балки саволни бошқача бериш керакдир: «Никоҳда эркак ва аёл ўртасидаги вазифалар қандай тақсимланиши керак?» Агар аёлдан уй, бола, қайнона-қайнота, меҳмон, овқат, тозалик, тарбия ва эмоционал меҳнатнинг катта қисмини кутаётган бўлсак, унда унинг эридан юқори даромад кутишига ҳам қандайдир ижтимоий мантиқ бор. Агар эса эркак ҳам уй ишларини қилса, фарзанд тарбиясида тенг қатнашса, аёлнинг карьерасини қўллаб-қувватласа ва никоҳни ҳақиқий шериклик сифатида қурса, унда: «Эрим ойига айнан фалон пул топиши шарт» деган талабнинг аҳамияти табиий равишда камайиши мумкин. Шунинг учун масала аслида 20 миллионда ҳам, 20 минг долларда ҳам эмас. Масала: «Мен турмушга чиқсам, ҳаётимда қандай мажбуриятлар пайдо бўлади ва бу мажбуриятлар ким билан тенг тақсимланади?» деган саволда. Балким, биз аёлларнинг «қанча топади?» деган жавобини муҳокама қилишдан олдин, улардан: «Эрингиз сиз билан уй ишларини, фарзанд тарбиясини ва оилавий масъулиятларни тенг бўлишадими?» деб сўраб кўришимиз керакдир. Шунда биз «пулпарастлик» деб атаётган нарсанинг ортида нима турганини яхшироқ тушунишимиз мумкин. PS.: Ҳиссиётларга берилмаган конструктив комментларни кутамиз. Жанжалкаш, агрессив коммент эгалари блокланади. @psixobloguz

  • Тасаввур қилинг: сизда умрингиз охиригача етарли пул бор ва тирикчилик учун энди ҳеч қачон ишлашга мажбур эмассиз. Шундай шароитда ҳаётингизни нима билан шуғулланиб ўтказган бўлардингиз?

  • 9 авг.1 4035

    видео или голосовое, без подписи

  • 9 авг.1 4025

    видео или голосовое, без подписи

  • 9 авг.1 3895

    видео или голосовое, без подписи

  • 9 авг.1 3696

    Кичик Чимёнга саёҳат қилдим бугун. Аслида бу ҳам бир терапия. Тез-тез табиат қўйнига саёҳатларга чиқиб туринглар.

  • 5 авг.2 12012

    Трипанофобия – бу игна (укол), шприц ёки қон олиш жараёнидан кучли ва иррационал қўрқиш. Жисмоний бақувватлик инсоннинг фобияларга чидамли эканлигини англатмайди. Хатто жангларда қатнашган ҳарбийлар ҳам уколдан қаттиқ қўрқиши мумкин. Бу иродасизлик ҳам эмас. “Эркак бўл”, “Шунга ҳам қўрқасанми”, “Уялмайсанми?” каби танбеҳлар ҳавотирни баттар оширади. Айбдорлик, уят ҳиссини кучайтиради. Бу кейинги сафар фобияни икки ҳисса ошишига, бемор даволанишдан қочиб юришига сабаб бўлади. Хўш, сизда қандай фобия бор? Мен аттракционлардан қўрқаман. Енгил фобиям бор. @psixobloguz

  • 1 авг.2 56416

    – Нега Ўзбекистонда ажралишлар кўпаймоқда? – Нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёда шу аҳвол. Homo Sapiens ижтимоий жонзот. Тарихан у маълум бир гуруҳга бирлашсагина омон қола олган. Гуруҳнинг энг кичик бўғини эса бу оила. Эндиликда цивилизация Homo Sapiens'ларни якка холда ҳам омон қолишига ва хатто насл қолдиришига ҳам шароит яратиб бермоқда. Қисқаси, энди оила омон қолиш воситаси эмас. Ёлғизликда ҳам омон қолиш мумкин. Шу сабаб ажралишлар кўп.

  • 29 июл.4 31022

    ДАНБАР РАҚАМИ: НЕГА БИЗ 150 ТА ОДАМДАН КЎПРОҒИ БИЛАН ЧИНАКАМ ЯҚИН БЎЛА ОЛМАЙМИЗ? Телефонингиздаги контактлар сони юзлаб, ижтимоий тармоқдаги «дўстлар» минглаб бўлиши мумкин. Аммо ростини айтинг — уларнинг нечтасини чинакам танийсиз? Ким билан хурсандлигингизни, ким билан дардингизни бўлишасиз? Илм-фан бу саволга аниқ рақам билан жавоб беради: тахминан 150. Данбар рақами — бу инсон бир вақтнинг ўзида қўллаб-қувватлай оладиган барқарор ва мазмунли ижтимоий алоқалар сонининг табиий чегараси. Яъни, исмини, юзини ва у билан бўлган муносабатингиз тарихини хотирада сақлай оладиган одамлар сони. Бу назарияни 1990-йиллар бошида (1992–1993) британиялик антрополог ва эволюцион психолог Робин Данбар илгари сурган. У Оксфорд университетида ишлаган. Данбар маймунларни ўрганаётганда қизиқ қонуниятни пайқади: мия ярим шарларининг (неокортекс) ҳажми қанча катта бўлса, у тур яшайдиган гуруҳ шунча катта бўларкан. Бошқача айтганда, ижтимоий муносабатларни бошқариш учун «катта мия қуввати» керак. Шу нисбатни инсон миясига татбиқ этиб, у ҳисоблаб чиқди — бизнинг «ижтимоий сиғимимиз» тахминан 150 кишига тенг. Қизиғи шундаки — бу рақам қатламларга бўлинади: Данбар алоқалар «яқинлик» даражасига қараб доиралардан иборат эканини кўрсатди: 5 — энг яқинлар (оила, жон дўстлар) 15 — ишончли, дардлашадиган одамлар 50 — яхши танишлар, дўстлар 150 — барқарор ижтимоий доира (Данбар рақами) 500 — юзаки танишлар 1500 — исмини биладиган одамлар Ҳар бир қатламга ўтган сари алоқа кучсизлашиб боради. Бу назария шунчаки илмий қизиқиш эмас — амалда кенг қўлланилади: Ҳарбий соҳа — ота-боболаримиз давридан бери асосий ҳарбий бўлинма (рота) тахминан 150 кишидан иборат. Чунки бунча одам бир-бирини шахсан танийди. Бизнес ва менежмент — айрим компаниялар (масалан, Gore-Tex) бўлимларини 150 кишидан ошиб кетмаслигини таъминлайди, чунки шундан ортганда норасмий ишонч йўқолиб, қатъий назорат кераклиги ортади. Ижтимоий тармоқлар — нега аслида «дўстлар» сони чекланиши кераклиги ҳақидаги баҳслар айнан шу назарияга таянади. Жамоа қуриш — қишлоқлар, диний жамоалар, стартаплар — тарихан айнан шу ўлчамда мустаҳкам ва жипс бўлган. Танқид ва нозик жиҳатлари Данбар рақами — қатъий қонун эмас, балки ўртача кўрсаткич. Айрим олимлар бу рақам инсондан инсонга кескин фарқ қилиши мумкинлигини таъкидлайди (100 дан 250 гача оралиқ). Замонавий технологиялар бу чегарани ўзгартираётгани ҳақида ҳам баҳслар бор. Аммо асосий ғоя — инсон миясининг ижтимоий имконияти чексиз эмас — бугун ҳам долзарб. Хулоса Кейинги сафар контактларингиз сонига қараганда, ўзингизга савол беринг: булардан нечтаси менинг чинакам «150 ичида»? Балки муносабатларда сон эмас, сифат муҳимроқдир. @psixobloguz

  • 27 июл.1 7685

    Қишни соғинди одам. Барибир қиш яхши. Қиш, қор деганда хотиралар ҳар доим шу куй билан ассоциация бўлади.

  • 26 июл.1 82315

    Қўшиқ оҳанги кўпроқ ёқди

  • 26 июл.1 62610

    “Мен ўзимга ўзим каби ёр/дўст/фарзанд хоҳлаган (тилаган) бўлармидим?” деб савол бериб кўрганмисиз ҳеч?

  • 26 июл.1 8733

    Қандай саволни ўзингизга тез-тез бериб келасиз?

  • 26 июл.2 27417

    Дўстлар, фойдали китоб билан бўлмағур китобни ажратиб олиш бўйича зўр лайфхак ўргатайми?

  • 26 июл.1 5501

    Дўстлар, фойдали китоб билан бўлмағур китобни ажратиб олиш бўйича зўр лайфхак ўргатайми?

  • 26 июл.1 6861

    Ердаги маиший муаммолардан чарчаган бўлсангиз ва илмий-фантастикага қизиқсангиз, кинотеатга тушиб ушбу фильмни томоша қилинг. Ишонтириб айтаманки, кинодан максимал завқ оласиз. Бу фильм хаёлот оламингизни узоқларга олиб кетади. Дарвоқе, бу фильм шунчаки фантастика…

«ПсихоБлог» — tgindex